16 ноя 18:42
Янгиликлар
Бокс/ММА
UFC 337 турнирининг санаси ва ўтказилиш жойи маълум бўлди
UFC промоушени UFC 337 турнирини расман эълон қилди.
Мусобақа 20 февраль куни АҚШнинг Орландо шаҳридаги «Киа-Арена»да бўлиб ўтади.
Турнир кардидаги жанглар рўйхати кейинроқ маълум қилинади. Орландо шаҳрида UFC турнири бешинчи бор ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, 2027 йилнинг илк турнири — UFC 336 30 январь куни Канаданинг Онтарио шаҳрида ўтказилади.
Ҳавола :
Манба : UFC
Фикрлар