16 ноя 18:14
Янгиликлар
Бокс/ММА
Чимаев UFC собиқ чемпиони билан беллашув ўтказиши мумкинлигини айтди
UFC собиқ чемпиони Хамзат Чимаев ташкилотнинг яна бир собиқ чемпиони, америкалик Крис Уайдман билан грэпплинг бўйича беллашув ўтказиш нияти борлигини маълум қилди.
Ушбу беллашув 19 декабрь куни БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтиши мумкин.
"Грэпплингда ким кучлироқ эканини текшириб кўришимиз керак. Ҳали расман эълон қилинмади, лекин мен ҳозиргина бу ҳақда айтдим. Қаерда бўлади? 19 декабрь куни Дубайда. Энди уни бўғиб, бутунлай нафақага кузатишим ҳам керак", — деди Чимаев кулиб.
Ҳавола :
Манба : Adam Zubayraev YouTube channel
Фикрлар