17 ноя 07:32
Янгиликлар
Шарифа Давронова уч хатлаб сакраш бўйича АҚШ рейтингида иккинчи ўринда қайд этилди!
Рейтингга профессионал спортчилардан ташқари, АҚШ коллежлари талабалари, энг кучли мактаб ўқувчилари, шунингдек, АҚШ ҳудудидаги университет ва клублар номидан иштирок этадиган хорижлик спортчилар ҳам киритилади.
Қувонарлиси, Women’s 2026 United States Top 10 Track & Field Performance List рўйхатида уч хатлаб сакраш бўйича Ўзбекистон вакиласи, Осиё ўйинлари ғолиби Шарифа Давронова 14,35 метрлик натижа билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Ундан юқорида болгариялик сакровчи Александра Начева — 14,40 метр натижа қайд этган. Бироқ бу натижа рухсат этилган меъёрдан юқори бўлган, секундига +3,4 метрлик елдош шамол шароитида қайд этилган.
Шу билан бирга, Начеванинг мавсумда рухсат этилган шамол шароитида кўрсатган энг яхши натижаси Шарифаники билан бир хил — 14,35 метр.
Демак, Шарифа Давронова 2026 йилги мавсум якунларига кўра, АҚШ рейтингида уч хатлаб сакраш бўйича энг кучли икки спортчидан бири ҳисобланади.
Фикрлар