17 ноя 08:34
Янгиликлар
Бокс/ММА
Хабиб БАА расмийлари билан Усманни озод қилиш бўйича келишувга эришгани айтилмоқда
UFC собиқ чемпиони Хабиб Нурмагомедов Усман Нурмагомедов ишига аралашмаса бўлмайдиган кўринади.
У Абу-Дабидаги меҳмонхонада грузиялик Мераб Двалишвилига қилинган ҳужумдан сўнг ҳибсга олинган амакиваччаси Усман Нурмагомедов ва унинг шерикларини озод қилиш учун БААдаги "акалари" олдига борди.
Аввалига Хабиб UFC раҳбари Дани Уайт ва америкалик ҳамкорларидан ёрдам сўради, бироқ улар БААда бошқа қонунлар амал қилишини айтишди. Шу билан бирга, жангчилар Магомед Анкалаев ва Хамзат Чимаев Двалишвилига ҳибсга олинганларни қўйиб юборишни омма олдида сўраш учун босим ўтказди, аммо бу вазиятни ўзгартирмади. Уринишлар натижа бермагач, Хабибнинг ўзи Амирликлар пойтахтига учиб борди. Ҳозирча Усман ва унинг жамоадошларининг озодликка чиққанлиги расман тасдиқланмади.

Ҳавола :
Манба : fighttime
Фикрлар