17 ноя 11:09
Янгиликлар
Футбол
Қатардаги йиғинда Шомуродов, Исмоилов ва Неманов қатнашмаяпти
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Қатарда Саудия Арабистонига қарши ўртқолик ўйини ўтказади.
Доҳа шаҳридаги "Жассим Бин Ҳамад" стадионида ўтказиладиган ўйин Тошкент вақти билан соат 20:30да старт олади.
Хориждаги ушбу йиғинда миллий жамоага чақирилган Элдор Шомуродов, Аброр Исмоилов ва Эдем Немановлар иштирок этмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Россияга қарши ўртоқлик ўйинида 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

Ҳавола :
Фикрлар