08 ноя 09:05
Янгиликлар
Футбол
Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" меҳмонда камбэк эвазига ғалабага эришди + ВИДЕО
Туркия Суперлигасининг 11-тур доирасидаги "Гёзтепе" — "Истанбул Башакшеҳир" ўйини бўлиб ўтди.
Ўйиннинг 18-дақиқасида мезбонлар ҳужумчиси Хуан ҳисобни очди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб Дэви Селки ҳисобни тенглаштирди. Ўйиннинг 83-дақиқасида истанбулликларнинг 36 ёшли босниялик ҳужумчиси Эдин Виска рақиб дарвозасини ишғол қилди ва “Башакшеҳир”га уч очко тақдим этди.
Жамоа таркибида ҳужумчи Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 86-дақиқада алмаштирилди. Ярим ҳимоячи Аббос Файзуллаев эса захирада қолдирилди.

Ҳавола :
Фикрлар