07 ноя 17:15
Янгиликлар
Шахмат
Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби!
Нодирбекка ютқазган россиялик жаҳон чемпиони Ян Непомняший турнирда иккинчи ўринни эгаллади.
Ҳамюртимиз 11 турда 9,5 очко тўплаб, якка пешқадам сифатида мусобақани биринчи ўринда якунлади ва 400 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотини қўлга киритди.
Якуббоев турнир давомида 9 та ғалаба, 1 та дуранг ва 1 та мағлубият қайд этди. Ушбу ғалабалар орасида Ян Непомняший, Ҳанс Ниеманн ва Гата Камский каби таниқли гроссмейстерлар устидан эришилган натижалар ҳам бор.
Турнирнинг якуний натижалари:
1. Нодирбек Якуббоев — 9,5 очко
2. Ян Непомняший — 9 очко
3. Нилс Гранделиус — 8 очко


Ҳавола :
Манба : uzchess
Фикрлар