07 ноя 16:44
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди
UFC собиқ чемпиони Илия Топурия Жастин Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини маълум қилди.
"Жастин ажойиб иш қилди. Ўша кеча Гэтжи мендан яхшироқ эди. Аммо бизнинг ҳикоямиз ҳали тугагани йўқ. Олдинда ҳали кўплаб янги боблар бор, бу аниқ. У ҳаётидаги энг катта гонорарни айнан менга қарши жангда ишлаб топди. У яна бир марта ҳақ олиб улгурмасдан туриб спортни тарк этади, деб ўйламайман", — дея Топуриянинг сўзларини келтиради Home of Fight аккаунти Х ижтимоий тармоғида.

Ҳавола :
Манба : Home of Fight
Фикрлар