07 ноя 18:17
Янгиликлар
Фабио Каннаваро: "Агар А Серия клубидан таклиф тушса, буни..."
Италиялик мутахассис Sky Sport телеканалининг "Sky Calcio Unplugged" дастурида иштирок этиб, клуб ва миллий терма жамоада ишлаш ўртасидаги фарқлар ҳақида гапирди.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, клубдаги кундалик машғулотлар ва футболчилар билан мунтазам ишлаш унга алоҳида завқ бағишлайди. Каннавародан Италия А Серияси клубларидан бири таклиф билан чиқса, қандай қарор қабул қилиши ҳам сўралди.
Ўзбекистон терма жамоаси устози бундай вазиятда таклифни мамлакат футбол ассоциацияси билан муҳокама қилишини билдирди.
Қайд этиш жоиз, Каннаваронинг Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан амалдаги шартномаси 2027 йил октябрь ойига қадар мўлжалланган.
Аввалроқ Осиё кубоги муддатининг ўзгартирилиши ортидан италиялик мутахассис Ўзбекистон миллий терма жамоасини тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
ЎФА матбуот хизмати мазкур хабарларни рад этиб, Каннаваро ўз лавозимида қолишини маълум қилганди.
Каннаваронинг Sky Sport'га берган янги интервьюсида эса ҳозирча истеъфога чиқиш ҳақидаги қарор эълон қилинмаган. Мутахассис фақат Италия клубидан таклиф тушган тақдирда бу масалани ЎФА билан муҳокама қилишга тайёрлигини билдирган.

Фикрлар