08 ноя 08:34
Янгиликлар
Дзюдо
Диёра Келдиёрованинг қайси мусобақада қатнашиши маълум бўлди
Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони Диёра Келдиёрова яқинда Абу-Даби "Катта Дубулға" турнирида ўз имкониятини синаб кўрган эди.
Энди -52 кг вазн тоифасидаги 28 ёшли спортчимиз 13-15 ноябрь кунлари Хорватиянинг Загреб шаҳрида ўтказиладиган Гран-при турнирида иштирок этади.
Мусобақада 70 та давлатдан 520 нафарга яқин дзюдочининг қатнашиши кутилмоқда.
Келдиёрова Абу-Даби "Катта Дубулға" турнирининг иккинчи даврасида исроиллик Гефен Примога имкониятни бой бериб, мусобақани тарк этган эди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар