08 ноя 07:32
Янгиликлар
Шахмат
Синдаров ва Гукеш матчида вақт назорати маълум бўлди
Жавоҳир Синдаров ва Гукеш Доммараджу ўртасидаги шахмат бўйича Жаҳон чемпионлиги ўйинининг вақт назорати эълон қилинди.
Ҳар бир партияда дастлабки 40 юриш учун ҳар бир шахматчига 120 дақиқадан вақт берилади. 40-юриштан сўнг партия якунига қадар яна 30 дақиқа қўшилади.
41-юришдан бошлаб эса ҳар бир юриш учун 30 сониядан қўшиб борилади. Шу сабаб айрим партиялар 5 соатдан ҳам узоқ давом этиши мумкин.
Жаҳон чемпионлиги матчи 24 ноябрдан 12 декабргача Швейцариянинг Женева шаҳрида ўтказилади. Баҳс 14 та классик партиядан иборат бўлади.
Биринчи бўлиб 7,5 очко тўплаган шахматчи Жаҳон чемпиони бўлади. Агар асосий матч 7:7 ҳисобида якунланса, ғолиб тай-брейк орқали аниқланади.
Матчнинг умумий соврин жамғармаси 2,5 млн АҚШ долларини ташкил этади.
Ҳавола :
Манба : uzchess
Фикрлар