UZ

Сўнгги янгиликлар

10:03Муроджон Аҳмадалиев Наоя Иноуэдан реванш олишига ишонмоқда 0 09:26"Ал Насср" ОФКдан "Ал Васл"га техник мағлубият ёзишни талаб қилмоқда 0 09:00Жавоҳир Синдаров — Clutch Chess: Champions Showdown 2026 чемпиони! 0 08:31Стрикленд - Имавов реванш жангининг қачон ўтказилиши айтилди 0 07:46Баҳодир Жалолов IBA President's Cup турнирида иштирок этади(ми?) 0 07:09Таниқли боксчи Эдгар Берланга Флоридада ҳибсга олинди 0 23:16Россия чемпионати тўпурари Ўзбекистонга қарши ўйинда иштирок этишдан бош тортди 0 22:45"Сизни қон кутмоқда". Адесанья UFC’даги навбатдаги жанги учун шартнома имзолаганини эълон қилди 0 22:04Конор Макгрегорнинг мураббийи шогирдининг жангларга қайтиш эҳтимолини баҳолади 0 21:30АCА 209: Холмурод Нурматов ва Саидёқуб Қаҳрамонов иштирокидаги турнирнинг тўлиқ карди билан танишинг 0 20:56МЮ ҳужумчиси йил охиригача сафдан чиқди 0 20:13UFC 334 чемпионлик жангининг захира иштирокчиси эълон қилинди 0 19:32Guangzhou Open. Кудерметова ва Тимофеева жуфтликда 1/4 финалга чиқди 0 18:57Махачевнинг мураббийи Исламнинг ММАдан кетишидан олдин кимлар билан жанг қилишини кўришни исташини ошкор қилди 0 18:21Англия Лига кубоги 1/4 финал қуръаси натижалари маълум бўлди 0

30 окт 09:00
Янгиликлар

Шахмат

Жавоҳир Синдаров — Clutch Chess: Champions Showdown 2026 чемпиони!

АҚШнинг Сент-Луис шаҳри мезбонлик қилган ва сўнгги куни драматик кечган Clutch Chess: Champions Showdown 2026 турнири ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаровнинг чемпионлиги билан якунига етди.

Дунёнинг тўрт нафар гроссмейстери уч кун давомида бош соврин учун баҳс олиб борди. Ҳал қилувчи учинчи кун Жавоҳир асосий рақиби ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳани 4:1, америкалик Фабиано Каруанани 4:1, Ҳикару Накамурани ҳам 4:1 ҳисобида доғда қолдирди. Сўнгги партияда Синдаровнинг чемпионлигига Рамешбабу тўғаноқ бўлиши мумкин эди. Аммо у Каруанага 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди.   

Бу турнир Жавоҳир учун ҳиндистонлик амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджуга қарши Жаҳон тожи учун матч олдидан сўнгги синов бўлди. Мусобақанинг мукофот жамғармаси 425 000 АҚШ долларини ташкил этди. Синдаров 168 000 доллар мукофот пулини қўлга киритди. Жавоҳирдан бир ярим очко кам жамғариб, иккинчи ўрин соҳибига айланган Рамешбабу Праггнанандҳа 109 000 долларга эга бўлди. Учинчи ўрин эгаси Каруана 81 000, сўнгги ўринни эгаллаган Накамура 67 000 долларга эга чиқди. 

Маълумот учун, турнирда ҳар бир шахматчи 18 тадан рапид партия ўйнади. Вақт назорати — 10 дақиқа ва ҳар бир юришга 5 сония қўшиб берилди.

Турнирнинг ўзига хос жиҳати — ғалаба учун бериладиган очколар ҳар куни ортиб борди:

1-кун — 1 очко

2-кун — 2 очко

3-кун — 3 очко

Демак, кеча ўтказилган сўнгги кунги битта ғалаба биринчи кундаги учта ғалабага тенг бўлди. Яъни, ғалабага 3 очко берилди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг