29 окт 21:30
Янгиликлар
АCА 209: Холмурод Нурматов ва Саидёқуб Қаҳрамонов иштирокидаги турнирнинг тўлиқ карди билан танишинг
Кечанинг асосий жангида ўрта вазн тоифасида Тожикистон вакили Фаридун Одилов россиялик Артём Фролов билан тўқнаш келади.
Турнирнинг иккинчи асосий жангида энг енгил вазн тоифасида тожикистонлик Азам Гафоров бразилиялик Фелипе Бунесга қарши октагонга чиқади.
Аввал хабар берганимиздек, мазкур мусобақада кки нафар ўзбекистонлик таниқли аралаш якка кураш усталари — Саидёқуб Қаҳрамонов ва Холмурод Нурматов ҳам иштирок этади. Турнирда Саидёқуб Қаҳрамонов тожикистонлик Бахтовар Юнусов (11-1-1), Холмурод Нурматов эса бошқа бир тожик спортчиси — Эмомаҳди Орзузода (7-4) билан жанг қилади.
АCА маълумотига кўра, мусобақа дастуридан жами 17 та жанг ўрин олган. Мусобақа Душанбедаги Теннис саройи ва сув спорти мажмуасида ўтказилади.
ACA 209 турнирининг тўлиқ карди:
Фаридун Одилов – Артем Фролов
Азам Гафоров – Фелипе Бунес
Висхан Кадиров - Бехруз Зухуров
Алексей Махно – Куат Хамитов
Фирдавс Зарипов – Вагиз Исмагилов
Алихан Мусаев – Жаҳонгир Саиджамолов
Хафиз Сакибеков – Никита Подковальников
Нашхо Галаев – Турал Рагимов
Хамди Абдельвахаб – Клидсон Абреу
Оятулло Мўминов – Бектур Женишбек уулу
Айк Казарян – Эльдар Мунапов
Махди Орзузода - Холмурод Нурматов
Саидёқуб Қаҳрамонов – Бахтовар Юнусов
Мустафо Ашурзода – Ахмед Хамзаев
Сайед Сафармамадов – Али Машрапов
Шадид Абдурзаков – Низамбек Абдрашитов
Мамуржон Хамдамов – Иван Соловьев.
Фикрлар