29 окт 15:56
Янгиликлар
Футбол
"Барселона" Испаниядаги йирик темир йўл ҳалокатига муносабат билдирди
"Барселона" матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда Испаниядаги темир йўл ҳалокатида ҳалок бўлганлар хотирасини ёд этди.
"Барселона" ФК Лос-Йебенес ва Урда аҳоли пунктлари (Толедо провинцияси) ўртасида юз берган оғир темир йўл ҳалокати муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдиради. Клуб жабрланганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ўз қўллаб-қувватлови ва солидарлигини изҳор этади, шунингдек, сиҳат-саломатлигига путур етганларнинг барчасига тезроқ соғайиб кетишларини тилайди", — дейилади каталонияликлар клубининг ижтимоий тармоқларда эълон қилинган баёнотида.
Аввалроқ Толедода иккита юқори тезликдаги поезднинг тўқнашуви оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлгани, 179 дан ортиқ киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилган эди.

Ҳавола :
Фикрлар