30 окт 10:03
Янгиликлар
Муроджон Аҳмадалиев Наоя Иноуэдан реванш олишига ишонмоқда
Аҳмадалиевнинг айтишича, Иноуэ келаси йили юқори вазн тоифасига кўтарилиши кутилмоқда. Бундай ҳолатда унинг 55 кг вазн тоифасидаги камарлари вакант бўлиб қолиши мумкин.
"Биз у билан яна тўқнаш келишимиз мумкин. Кейинги йили Иноуэ юқори вазнга ўтиши кутилмоқда, у ҳолда унинг 55 кг вазндаги камарлари бўш қолади", — дейди Аҳмадалиев Olamsport.com бош муҳаррири Камолиддин Алимов билан суҳбатда.
У аввал ўз вазн тоифасида чемпионлик камарларидан бирини қўлга киритиб, кейин вазнини оширган ҳолда Иноуэни яна жангга чорлашни режалаштираётганини айтди.
"Агар мен ўша камарлардан бирини қўлга киритиб, ўз вазнимда чемпион бўлсам, кейин вазн ошириб Иноуэни жангга чорласам бўлади".
Аҳмадалиев реванш имкониятидан фойдаланиш учун бор кучини ишга солишини таъкидлади.
"Менда ҳали имконият бор ва ундан унумли фойдаланиш учун бор кучимни ишга соламан", дейди Муроджон.
Боксчилар ўртасидаги илк тўқнашув 2025 йил сентябрь ойида Токиода бўлиб ўтганди. Ўшанда Наоя Аҳмадалиевни очколар ҳисобига кўра таслим этганди.
Фикрлар