07 ноя 23:59
Янгиликлар
Бокс/ММА
Жавоҳир Умматалиев профессионал рингда учинчи ғалабасини қўлга киритди
Англиянинг Манчестер шаҳрида Queensberry промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилган профессионал бокс оқшомида ўзбекистонлик Жавоҳир Умматалиев навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.
У испаниялик Атакайте Сантанага қарши 6 раунд давом этган баҳсда рингга чиқди.
Жанг якунига кўра, ҳакамлар бир овоздан Жавоҳир Умматалиевнинг ғалабасини қайд этди.
Шу тариқа, ўзбекистонлик боксчи профессионал рингдаги мағлубиятсиз сериясини давом эттириб, рекордини 3:0 кўринишига етказди. Сантана ҳисобида эса энди тўртта ғалаба ва тўртта мағлубият бор.

Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар