08 ноя 09:36
Янгиликлар
Бокс/ММА
Оғир вазнлилар иштирокидаги UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жангида нокаут!
Бироз аввал АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида ташкил этилган UFC Fight Night 293 турнири якунига етди.
Оқшомнинг асосий жанги оғир вазн тоифасида ўтказилиб, унда бразилиялик Жонни Уокер доминиканлик Вальдо Кортес-Акостага қарши октагонга кўтарилди. Жангнинг учинчи раундида Уокер рақибини нокаутга учратиб, ўзининг ғалабали сериясини давом эттирди.
Бугунги муваффақиятли иштирокдан сўнг Уокернинг ММАдаги ғалабалари сони 23 тага етди, ҳисобида 10 та мағлубият ҳам бор. Унинг иштирокидаги битта жанг ўтказилмаган дея топилган. Акоста бугун бешинчи мағлубиятини (кетма-кет учинчиси) қабул қилиб олди. Ғалабалари 20 талигича қолди.
Маълумот учун, айни пайтда оғир вазн тоифасида франциялик Сириль Ган амалдаги UFC чемпиони бўлиб турибди. У 15 ноябрь куни ўз камарини Жош Хокитдан ҳимоя қилади.

Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар