07 ноя 07:01
Янгиликлар
UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди
UFC Fight Night 293 иштирокчилари анъанага кўра расмий тарози ҳамда сўнгги face to face маросимларида ҳозир бўлишди. Оқшомнинг асосий жанги оғир вазн тоифасида ўтказилади ва унда доминиканлик Вальдо Кортес-Акоста бразилиялик Жонни Уокерга қарши октагонга кўтарилади. Вальдо рақибидан тарозида 10 кг оғир тош босди.
Турнирнинг co-main event, яъни аҳамияти жиҳатидан иккинчи муҳим жанги аёллар минимал вазн тоифасида ўтказилади. Унда Вирна Яндироба ва Татьяна Суарес ўзаро муносабатларига ойдинлик киритиб олади. Вирна 52.6 кг, Татьяна эса 52.4 кг вазн қайд этди.
Умуман олганда, UFC Fight Night 293 турнирининг барча иштирокчилари тарози маросимида белгиланган вазн меъёрини муваффақиятли бажаришди. Барча жанглар ўз кучида қолди.
UFC Fight Night 293 тарози натижалари:
Асосий кард жанглари
Вальдо Кортес-Акоста (118.8 кг) – Жонни Уокер (108.4 кг)
Вирна Яндироба (52.6 кг) – Татьяна Суарес (52.4 кг)
Дэйви Грант (61.5 кг) – Элайжа Смит (61.5 кг)
Билли Элекана (93.4 кг) – Лукас Фернандо (93 кг)
Присцила Кечоейра (61.7 кг) – Нина Милошевич (61.7 кг)
Маркос Дегли (57.2 кг) – Митч Рапосо (125.5 фунта / 56.9 кг)
Прелим кард жанглари
Кейичиро Накамура (65.8 кг) – Оливер Шмид (66 кг)
Габриэль Лоуренсо (106.1 кг) – Томас Петерсен (115 кг)
Габриелла Фернандес (57.2 кг) – Карин Сильва (56.7 кг)
Жозе Делано (66 кг) – Муртазали Магомедов (66.2 кг)
Остин Баши (66 кг) – Карлос Кальдерон (66 кг)
Мантас Кондратавичюс (84.4 кг) – Андре Петроски (84.1 кг)
Сок Хён Ко (77.6 кг) – Веллингтон Турман (77.6 кг)
Жонни Парсонс (76.9 кг) – Хосе Энрике Соуза (77.6 кг)

Фикрлар