17 ноя 10:38
Янгиликлар
Бокс/ММА
Жервонта Дэвис боксга қайтишини эълон қилди, рақиб ҳам маълум + ПОСТЕР
Уч вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони америкалик боксчи Жервонта Дэвис 2027 йилда қайтишини эълон қилди.
У ижтимоий тармоқларда кейинги жангини 2027 йилнинг баҳорида ўтказишини, унинг рақиби эса енгил вазн тоифасида (61,2 кг гача) собиқ бирлашган жаҳон чемпиони австралиялик Жорж Камбосос бўлишини маълум қилди.
Жервонте Дэвис 31 ёшда. Америкалик профессионал рингда 2013 йилда дебют қилган, 2017 йилда иккинчи ярим енгил вазн тоифаси (59 кг гача), 2018 йилда иккинчи ярим енгил вазнда икки карра чемпион, 2019 йилда енгил вазнда (61,2 кг гача), 2021 йилда биринчи ярим ўрта вазн тоифасида (63,5 кг гача) жаҳон чемпиони бўлган.

Ҳавола :
Манба : allboxing
Фикрлар