17 ноя 09:36
Янгиликлар
Бокс/ММА
Шара Буллет Криштиану Роналду унга берган маслаҳат ҳақида гапирди
Шара Буллет номи билан танилган россиялик UFC жангчиси Шарабутдин Магомедов португалиялик юлдуз Криштиану Роналду унга қандай маслаҳат берганини айтиб берди.
У менга: "Тез-тез жанг қилиб тур, баракалла, ҳаммасини тўғри қиляпсан, кўп жанг қиляпсан. Тез-тез муштлаш ва бу билан томошабинларнинг қизиқишини уйғот.
Бу жуда рағбатлантиради, Криштиану узоқ вақтдан бери шу даражада... Ҳар ҳафта ўйин, ўйин... Ҳафтада иккита ўйин бўлади, тасаввур қилолмайман, доимо ўзингни диққат марказида тутишинг, кайфиятингни сақлаб туришинг керак. Ҳар бир ўйин - бу маълум бир стресс, эътиборни шунга қаратиш... Мен бу борада футболчилардан ўрнак оламан", - деди Магомедов "Макарена" YouTube каналига берган интервьюсида.

Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар