08 ноя 11:40
Янгиликлар
Бокс/ММА
Шара Буллетнинг жанги расман тасдиқланди + ПОСТЕР
"Қароқчи" иштирокидаги тўқнашув Саудия Арабистонида ўтказиладиган UFC турнирининг асосий жанги бўлади.
Шара Булет номи билан танилган россиялик ўрта вазн тоифаси вакили Шарабутдин Магомедов 5 декабрь куни Ар-Риёд шаҳрида ўтказиладиган UFC Saudi Arabia турнирининг асосий жангида собиқ чемпиони Исраэль Адесаньяга қарши октагонга кўтарилади.
Маълумот учун, Шарабутдиннинг профессионал ММАдаги ғалабалари сони 17 тани ташкил этмоқда, шундан 12 тасини муддатидан аввал нокаут билан якунлаган. Ҳисобида битта мағлубият бор.
Нигериялик Адесанья эса профессионал ММАда 24 та ғалабага эришган, 16 таси нокаут билан. Ҳисобида 6 та мағлубияти бор. Адесанья охирги 4 та жангида мағлубият аламини тотиб кўрган. Сўнгги бор шу йилнинг март ойида жанг ўтказиб, Жо Пайферга техник нокаут эвазига ютқазган.

Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар