22 ноя 15:30
Янгиликлар
UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади
— Биламан, сен тик ҳолатда жанг қилишни давом эттириб, рақибга зарба беришни хоҳлаган эдинг, аммо у мунтазам равишда тейкдаун амалга оширишга уринди. Бу жанг ҳақида қандай фикрдасан?
— Ҳа, мен жуда афсусдаман. Жанг зерикарли ўтди ва бунинг учун чиндан ҳам узр сўрамоқчиман. Кейинги жангимда янада кучлироқ бўламан ва тўқнашув анча томошабоп кечади. Раҳмат.
— Узр сўрашинг шарт эмас. Рақибга ҳеч бўлмаганда қандайдир зарар етказишга уринган ягона жангчи сен бўлдинг. Сен дунёнинг энг яхши жангчиларидан бирисан, рейтингда юқори ўринни эгаллаб турибсан ва бугун ғалаба қозондинг. Кейин ким билан жанг қилишни хоҳлайсан?
— Албатта, чемпион билан жанг қилишни истайман. Шунинг учун Капе ва Ван — қай бирингиз ғалаба қозонсангиз ҳам, сизга чақирув ташлайман!
Шу тариқа, Киоджи Хоригучининг UFC’даги рекорди 10-2 кўринишига келди. Асу Алмабаевнинг промоушендаги натижаси эса 7-2 га ўзгарди.
Фикрлар