UZ

Сўнгги янгиликлар

07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0

22 ноя 06:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар

Кеча тунда Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бир қатор кутилмаган натижаларни тақдим этган навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтди.

UFC Fight Night 294 турнирининг асосий жанги мағлубият нималигини билмай келаётган янги зеландиялик яримоғир вазн тоифаси вакили Навахо Стирлинг ҳамда собиқ чемпион Иржи Прохазка ўртасида ўтказилди. Жанг иккинчи раундда Навахонинг нокаутли ғалабаси билан якунланди. Бу билан Стирлинг чемпионлик жанги сари яна бир қадам ташлади.

Эътиборлиси, биринчи раундда рақибини нокдаунга учратган Прохазка иккинчи беш дақиқаликда кўпроқ таваккалга йўл қўйди ва бу унинг зарарига ишлади. Танаффусга бир неча сония қолганида Стирлингнинг ўнг томондан берган кучли зарбаси ортидан чехиялик аралаш яккакураш устаси нокаутга учради. 

Оқшомнинг иккинчи муҳим жанги ярименгил вазн тоифасида Алжамейн Стерлинг ва Кевин Вальехос ўртасидаги потенциал даъвогарлик жанги бўлди. Унда аргентиналик Кевин ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозониб, дивизионнинг амалдаги чемпиони Александр Волкановскининг камари учун даъвогарга айланди.

Турнирнинг аҳамияти жиҳатидан учинчи муҳим жангида америкалик Брайан Ортега ташкилотнинг енгил вазн тоифасидаги дебютини муваффақиятсиз ўтказиб, янги зеландиялик Дэн Хукерга ҳакамлар қарори билан ютқазиб, профессионал фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Тадбирнинг асосий кардини ўрта вазн тоифасидаги Икрам Алискеров ва Жаред Каннонир ўртасидаги жанг очиб берди, унда россиялик спортчи ҳакамларнинг якдил қарори билан (30-27, 30-27, 30-27) зафар қучди.

Асосий карддан ўрин олган яна бир қизиқарли жангда қозоғистонлик Асу Алмабаев япониялик Киоджи Хоригучига қарши уч раунд тўлиқ ҳаракат қилди ва афсуски ҳакамлар қарорига кўра (28-29, 27-30, 27-30) имкониятни бой бериб қўйди. 

Кечанинг дастлабки кардида Илия Топуриянинг акаси Александр Топурия мексикалик Сантьяго Лунага ҳакамларнинг айри қарори билан 27-30, 28-29 ва 29-28 ҳисобида ютқазди.

Бошқа натижалардан Баҳрайн шарафини ҳимоя қилаётган доғистонлик оғир вазн жангчиси Шамил Газиевнинг муваффақиятсиз иштирокини қайд этиш жоиз, у бразилиялик Таллисон Тейшейрага ҳакамлар қарори билан ютқазди.

Қатар турнирида Амир Албази, Жон Митчелл ҳамда қозоғистонлик Дияр Нургожай муддатидан олдин ғалаба қозонди.


UFC Fight Night 294 турнирининг барча натижалари:

Асосий кард жанглари

Навахо Стирлинг Иржи Прохазкани нокаут (зарбалар) қилди – иккинчи раунд, 4:58

Кевин Вальехос Алжамэйн Стерлингни очколар ҳисоби бўйича ютди (29-28, 30-27, 30-27)

Дэн Хукер Брайан Ортегани ҳакамларнинг якдил қарори билан таслим этди (30-27, 30-27, 30-27)

Киоджи Хоригучи Асу Алмабаевни очколар ҳисобига кўра енгди (29-28, 30-27, 30-27)

Икрам Алискеров Жаред Каннонирни ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлубиятга учратди (30-27, 30-27, 30-27)


Прелим кард жанглари

Сантьяго Луна Александр Топурияни ҳакамларнинг айри қарори билан мағлуб этди (30-27, 28-29, 29-28)

Таллисон Тейшейра Шамиль Газиевдан очколар бўйича устун келди (30-27, 29-28, 29-28)

Амир Албази Алессандро Костани сабмишн (ортдан бўғиш) қилди – учинчи раунд, 4:34

Тахир Абдуллаев Жейк Мэтьюзни очколар бўйича ютди (29-28, 30-27, 30-27)

Дом Мар Фан Николас Моттани очколар ҳисобига кўра енгди (29-27, 30-26, 30-26)

Дияр Нургожай Алик Лоренцни техник нокаутга учратди (бошга оёқда зарба) – иккинчи раунд, 0:24

Жон Митчелл Шоаиб Юсафни техник нокаут эвазига мағлуб этди (тизза билан зарба) – биринчи раунд, 3:50

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг