UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0 20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0

21 ноя 12:05
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди

Теглар :  U-17 Осиё Кубоги
2027 йилда Ўзбекистонда ўтказиладиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубогининг саралаш босқичи якунланди.

Осиё футбол конфедерацияси мусобақанинг финал босқичида иштирок этадиган 16 та терма жамоанинг тўлиқ рўйхатини эълон қилди.

Қатарда ўтказилаётган U-17 жаҳон чемпионатида қитъа шарафини ҳимоя қилаётган тўққизта терма жамоа Осиё кубоги йўлланмасини автоматик тарзда қўлга киритган бўлса, қолган еттита жамоа саралаш босқичида ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллади.

U-17 Осиё кубоги-2027 иштирокчилари:

Тўғридан-тўғри йўлланма олганлар: Ўзбекистон, Австралия, Хитой, Япония, Жанубий Корея, Қатар, Саудия Арабистони, Тожикистон ва Вьетнам.

Саралаш босқичи орқали йўлланма олганлар: Индонезия, Ироқ, Сурия, Эрон, Ҳиндистон, Яман ва Ливан.

Эътиборлиси, Қирғизистон терма жамоаси саралаш босқичининг сўнгги турида Мўғулистонни 2:1 ҳисобида мағлуб этганига қарамай, тўплар нисбати бўйича Яманга имкониятни бой берди. Сурия эса худди шу кўрсаткич бўйича БААни ортда қолдирди.

Маълумот учун, ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубогининг финал босқичи 2027 йилнинг 13–29 май кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг