21 ноя 11:12
Янгиликлар
Бокс/ММА
Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди
Британиялик собиқ жаҳон чемпиони, проф бокс устаси Энтони Жошуа ҳамюрти, WBC йўналишининг узоқ йиллик собиқ чемпиони Тайсон Фьюрига қарши бўлажак жангда нокаут орқали ғалаба қозонишини айтди.
Энтони Тайсонни саккизинчи раундда нокаутга учратишга ваъда берди:
«Мен нокаутлар бўйича мутахассисман. Уни саккизинчи раундда нокаутга учратаман. Албатта, буни дастлабки 30 сониядаёқ қилмасам. Бу — соф рақобат ва ғалабага шай питбулнинг жанговор руҳи. Рингга айнан шундай ғайрат билан чиқамиз», деди Жошуа The Sun нашрига берган интервюсида.
Боксчилар ўртасидаги беллашув 11 декабрь куни Кардиффдаги ўз бағрига 70 минг томошабинни сиғдира оладиган "Принсипалити" стадионида бўлиб ўтади.

Ҳавола :
Манба : The Sun
Фикрлар