UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0

20 ноя 17:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди

Теглар :  Илия Топурия
UFC шарҳловчиси Жо Роган собиқ чемпион Илия Топурия (17–1) яна ярим енгил вазн тоифасига қайтиши керак, деб ҳисоблайди.

"Техника борасида у барчадан бир бош устун эди. Унинг қанчалик захира билан ҳаракат қилишига, зарбаларидаги кучга, ўзига бўлган ишонч ва интизомига эътибор беринг. Бу йигит жангга тайёргарлик кўриш жараёнида ҳар бир жиҳатни мукаммаллаштиради.

Шунчаки, у ҳали бундай шиддатли жангга дуч келмаган эди. Аввало, Гэтжи ундан гавдали, бу фарқ сезиларли. Жастин ҳатто енгил вазн учун ҳам йирик жангчи, Илия эса ундай эмас. Бу ҳам ўз таъсирини ўтказди.

Эҳтимол, у яна ярим енгил вазнда жанг қилиши керакдир. У ерда Илия ҳақиқий йиртқичга айланади. Енгил вазнда эса айрим жангчиларга бир қаранг. Вазн фарқи атиги 10 фунтдек (4,5 кг) кўринади, аммо бу йигитлар ҳаётида ҳеч қачон 145 фунт (65,8 кг) вазнга туша олмайди. Улар 155 фунтга (70,3 кг) ҳам зўрға вазн ташлашади, чунки жуда гавдали. Ярим енгил вазн Илия учун анча мос келади. Унинг қандай ҳолатда қайтиши ва бу мағлубиятдан кейин ўзини қандай тиклашини кўриш мен учун қизиқ", — деди Роган The Joe Rogan Experience подкастида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг