18 ноя 18:51
Янгиликлар
Бокс/ММА
Илия Топурия: "Мақсадим — Гэтжи билан реванш, аммо..."
UFC собиқ чемпиони Илия Топурия асосий мақсади амалдаги чемпион Жастин Гэтжи билан реванш жанги ўтказиш эканини маълум қилди.
"Мақсадим, албатта, Жастин Гэтжи билан реванш ўтказиш. Бу қандай ва қачон амалга ошишини билмайман, аммо мақсадим шу. Агар қандайдир сабабга кўра Жастин билан жангни ташкил этишнинг имкони бўлмаса, Пэдди Пимблетт билан тўқнаш келишни истардим. Бу жанг мен учун жуда қизиқ.
Менимча, Жастин мен билан жанг қилишни хоҳламаяпти. Царукян эса хоҳлаяпти, ҳамма хоҳлаяпти. Агар мен Пэдди ёки бошқа бировнинг ўрнида бўлганимда ҳам, бу жангни танлаган бўлардим", — дея Топуриянинг сўзларини The Independent нашри келтирмоқда.
Ҳавола :
Манба : The Independent
Фикрлар