18 ноя 11:40
Янгиликлар
Бошқалар
Ўзбекистонда ҳокимларнинг спорт бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилди
Президент қарорига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг спорт бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилди.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ижрочи директорлари бир вақтнинг ўзида маслаҳатчи вазифасини ҳам бажаради.
Маслаҳатчилар тегишли раҳбарлар томонидан Спорт вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитаси билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Ҳавола :
Манба : lex.uz
Фикрлар