18 ноя 11:09
Янгиликлар
Футбол
Бразилияда қарздорликка қарши жиддий кураш бошлади
Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) футболчилар ва мураббийлар штабига маош тўлашни кечиктирган клубларга нисбатан янги санкцияларни тасдиқлади.
Бу ҳақда CBF расмий сайтида хабар берилди.
2028 йилги мавсумдан бошлаб клублар маош бўйича қарздорликлари учун уч очкодан маҳрум этилади. Тасдиқланган қоидаларга кўра, Бразилия чемпионати бошланишидан 20 кун олдин жамоалар Футболни тартибга солиш ва барқарорлик миллий агентлиги (ANRESF) олдида ўйинчилар ва мураббийлар штаби олдида қарздорлик йўқлигини тасдиқлаши шарт бўлади. Акс ҳолда клуб турнирни минус уч очко билан бошлайди.
Йиғилишда, шунингдек, 2027 йилдан бошлаб футболчиларнинг бир дивизион клублари ўртасидаги ўтишларида ўтказилган ўйинлар сонига қўйилган чекловни бекор қилиш тўғрисида ҳам қарор қабул қилинди.

Ҳавола :
Фикрлар