UZ

Сўнгги янгиликлар

07:32Сирил Ган Жош Хокит билан жангдан сўнг илк бор баёнот берди 0 07:01Фабио Каннаваро: "Ўртоқлик ўйинларидаги натижа эса муҳим эмас" (+ВИДЕО) 0 18:48"Уни нафақага кузатаман" - Пэдди Пимблетт Топурия билан жанг қилишни истамоқда 0 18:19"Мен Умар ва Усманнинг катта мухлиси эдим..." - Саба Лазишвили 0 17:40"Учрашиб, ҳаммасини муҳокама қилишимиз мумкин". Мераб Двалишвили Ислам Махачевга мурожаат қилди 0 17:17Абдуқодир Ҳусановнинг нархи Саудия Арабистони терма жамоасининг барча футболчилари қийматидан юқори 0 16:48Махачқалъада самбо бўйича Россия чемпионати совриндори отиб кетилди. Нималар маълум? 0 16:19Мераб Двалишвили: «Усман ва Умар эркак эмас» 0 15:45Асламжон Ортиқов чемпионлик реванши олдидан ўтган жангдаги хатосини эслади 0 15:17Почеттино АҚШ терма жамоаси ярим ҳимоячисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи 0 14:46Олти ой ўрнига олти кун! Нурмагомедовларни қамоқдан Хабиб қутқариб қолдими? 0 14:15Ўзбекистонда велоспорт билан шуғулланувчилар сони 2030 йилгача 30 мингга етказилади 0 13:44Муҳиддин Мамажонов Қозоғистонда жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:13"Нефтчи" – "Ал Ҳилол" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум бўлди 0 12:42Расман: БАА ҳукумати Усман Нурмагомедов иши бўйича ўз қарорини эълон қилди 0

18 ноя 07:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

Сирил Ган Жош Хокит билан жангдан сўнг илк бор баёнот берди

Жош Хокит билан жангдан сўнг чемпион Сирил Ган матбуот билан алоқа қилиш имконига эга бўлмаганди, чунки у дарҳол шифохонага текширув учун юборилган эди.

Нью-Йоркда бўлиб ўтган UFC 334 турниридан икки кун ўтиб, ташкилотнинг амалдаги оғир вазн чемпиони ўз мухлисларига ўзини аъло даражада ҳис қилаётгани ва ўз камарини ҳимоя қилишга тайёрлигини маълум қилди.

"Мен яхши эканлигимни билдирмоқчиман. Ҳа, жангдан сўнг дарҳол мени текширув учун шифохонага юборишди, биз керакли текширувдан ўтдик ва менда ҳаммаси жойида. Биз текширувдан ўтиш ва ҳаммаси жойида эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун ҳам шифохонага боришимиз керак эди. Чунки бу ҳақиқий жанг эди, лекин нима бўлишидан қатъи назар, биз ғалаба билан қайтдик.

Менга ёзиб, ҳолатимдан хабар олаётган барчага раҳмат. Жангдан олдин, жангда ва жангдан кейинги қўллаб-қувватлов учун барчангизга ташаккур. Биз биргамиз. Энди дам олиш вақти келди. Шундан сўнг, биз машғулотларга қайтиб, кейинги қадамга тайёрланамиз. Бу охири эмас. Қўллаб-қувватлаганингиз учун яна бир бор катта раҳмат!", – деди француз ижтимоий тармоқда эълон қилинган видеода.

Эслатиб ўтамиз, якшанба тонгида бўлиб ўтган оғир вазн тоифасидаги чемпионлик жанги беш раунд давом этган ва Сирил Ганнинг очколар (48-47, 48-47, 48-47) ҳисобидаги ғалабаси билан якунланганди. Шунингдек, иккала спортчи ҳам "Оқшомнинг энг яхши жанги" учун бонуслари сифатида қўшимча 100 000 доллардан олишганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг