17 ноя 17:40
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Учрашиб, ҳаммасини муҳокама қилишимиз мумкин". Мераб Двалишвили Ислам Махачевга мурожаат қилди
Мераб Двалишвили Умар ва Усман Нурмагомедовлар билан юзага келган можарони муҳокама қилиш учун Ислам Махачев билан учрашишга тайёрлигини билдирди.
"Ислам, агар гаплашмоқчи бўлсанг, менинг олдимга келишинг мумкин ёки мен сенинг олдингга боришим мумкин. Барча ака-укаларинг билан учрашиб, ҳаммасини хотиржам муҳокама қилишимиз мумкин. Мен 100 фоиз ҳақман. Айнан шунинг учун Аҳмад [Гаджимагомедов] билан қўл бериб кўришдик ва бу масалага нуқта қўйдик. Жанжални давом эттиришдан ҳеч қандай маъно йўқ эди.
Аммо Умар ва Усманнинг бу вазиятда ўзини тутиши мутлақо бемаънилик бўлди. Шунинг учун уларнинг иккаласи ҳам менинг ҳурматимни йўқотди ва иккаласи ҳам қўрқоқ эканини кўрсатди", — деди Мераб.
Ҳавола :
Манба : The Ariel Helwani
Фикрлар