17 ноя 12:11
Янгиликлар
Жаҳон бокси юлдузлари Тошкентда жанг қилади + ПОСТЕР
Ташкилотчилар мусобақанинг навбатдаги жангини эълон қилишди.
Унга кўра, ярим оғир вазн тоифасида WBA, IBO Intercontinental камарларининг собиқ эгаси, британиялик Лиам Кемерон турнирда иштирок этади. 36 яшар Кемеронга оқшом доирасида Россия вакили Али Измаилов рақиб бўлади.
Турнирнинг марказий жанги ҳамюртимиз Исроил Мадримов ва озарбайжонлик Сеймур Исаев ўртасида кечади.
Маълумот учун, Лиам Кемерон фаолияти давомида 33 та жанг ўтказиб, 24 та ғалаба, 8 та мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган. У 2024 ва 2025 йилларда британиялик машҳур Бен Уиттакер билан икки маротаба жанг қилиб, дуранг ва мағлубиятни расмийлаштирган.
33 ёшли Али Измаилов ҳисобида эса мағлубиятсиз 15 та ғалаба бор. У охирги жангини май ойида айнан Тошкентда ўтказганди.

Фикрлар