UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17Абдуқодир Ҳусановнинг нархи Саудия Арабистони терма жамоасининг барча футболчилари қийматидан юқори 0 16:48Махачқалъада самбо бўйича Россия чемпионати совриндори отиб кетилди. Нималар маълум? 0 16:19Мераб Двалишвили: «Усман ва Умар эркак эмас» 0 15:45Асламжон Ортиқов чемпионлик реванши олдидан ўтган жангдаги хатосини эслади 0 15:17Почеттино АҚШ терма жамоаси ярим ҳимоячисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи 0 14:46Олти ой ўрнига олти кун! Нурмагомедовларни қамоқдан Хабиб қутқариб қолдими? 0 14:15Ўзбекистонда велоспорт билан шуғулланувчилар сони 2030 йилгача 30 мингга етказилади 0 13:44Муҳиддин Мамажонов Қозоғистонда жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:13"Нефтчи" – "Ал Ҳилол" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум бўлди 0 12:42Расман: БАА ҳукумати Усман Нурмагомедов иши бўйича ўз қарорини эълон қилди 0 12:11Жаҳон бокси юлдузлари Тошкентда жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:40Дана Уайт мағлубияти йўқ гиёҳванд UFC жангчиси ҳақида гапирди 0 11:09Қатардаги йиғинда Шомуродов, Исмоилов ва Неманов қатнашмаяпти 0 10:38Жервонта Дэвис боксга қайтишини эълон қилди, рақиб ҳам маълум + ПОСТЕР 0 10:07Белал Муҳаммад Усманнинг БААда ҳибсга олинишига изоҳ берди 0

17 ноя 17:17
Янгиликлар

Футбол

Абдуқодир Ҳусановнинг нархи Саудия Арабистони терма жамоасининг барча футболчилари қийматидан юқори

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви олдидан араб нашрлари футболчиларнинг трансфер қийматини таққослади.

Саудия Арабистонининг “Al Arabiya” нашри ёзишича, "Манчестер Сити" ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг бозор қиймати рақиб жамоанинг барча футболчилари умумий қийматидан юқори.

Transfermarkt маълумотларига кўра, 22 ёшли ўзбекистонлик ҳимоячи 50 миллион еврога баҳоланмоқда. Саудия Арабистони миллий терма жамоасининг умумий бозор қиймати эса 38 миллион еврони ташкил этади.

Шу тариқа, Ҳусановнинг ўзи саудиялик барча футболчилардан 12 миллион еврога қимматроқ баҳоланган.

Саудия Арабистони таркибида энг юқори бозор қийматига эга футболчи Сауд Абдулҳамид бўлиб, у 9 миллион еврога баҳоланган.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг умумий бозор қиймати эса 81,83 миллион еврони ташкил қилмоқда.

“Al Arabiya” Ҳусановни Осиёнинг энг қимматбаҳо футболчиси сифатида таърифлаган. Ўзбекистонлик ҳимоячи 2025 йил январда Франциянинг "Ланс" клубидан "Манчестер Сити"га 40 миллион евро эвазига ўтган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари бугун Доҳада ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг