UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15Ўзбекистонда велоспорт билан шуғулланувчилар сони 2030 йилгача 30 мингга етказилади 0 13:44Муҳиддин Мамажонов Қозоғистонда жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:13"Нефтчи" – "Ал Ҳилол" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум бўлди 0 12:42Расман: БАА ҳукумати Усман Нурмагомедов иши бўйича ўз қарорини эълон қилди 0 12:11Жаҳон бокси юлдузлари Тошкентда жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:40Дана Уайт мағлубияти йўқ гиёҳванд UFC жангчиси ҳақида гапирди 0 11:09Қатардаги йиғинда Шомуродов, Исмоилов ва Неманов қатнашмаяпти 0 10:38Жервонта Дэвис боксга қайтишини эълон қилди, рақиб ҳам маълум + ПОСТЕР 0 10:07Белал Муҳаммад Усманнинг БААда ҳибсга олинишига изоҳ берди 0 09:36Шара Буллет Криштиану Роналду унга берган маслаҳат ҳақида гапирди 0 09:05Бугун Миллий терма жамоамиз Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади 0 08:34Хабиб БАА расмийлари билан Усманни озод қилиш бўйича келишувга эришгани айтилмоқда 0 08:03Двалишвили Ахмед Гаджимагомедовдан узр сўради 0 07:32Шарифа Давронова уч хатлаб сакраш бўйича АҚШ рейтингида иккинчи ўринда қайд этилди! 0 07:01Миллатлар лигаси. Германия Нидерландияни "сочиб ташлади", Греция - Сербия ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди 0

17 ноя 14:15
Янгиликлар

Велоспорт

Ўзбекистонда велоспорт билан шуғулланувчилар сони 2030 йилгача 30 мингга етказилади

Ўзбекистонда велоспортни оммалаштириш, профессионал спортчилар ва мураббийлар сонини кўпайтириш ҳамда терма жамоанинг халқаро мусобақалардаги натижаларини яхшилаш режалаштирилган.

Бу вазифалар президентнинг 11 ноябрдаги қарорида белгиланган.

Ҳужжатга мувофиқ, 2030 йилгача велоспорт билан шуғулланувчилар сонини 30 минг нафарга, мунтазам машғулот ўтадиганлар сонини 5 минг нафарга етказиш кўзда тутилган. Мураббийлар сони 350 нафар бўлиши, миллий терма жамоа эса Осиё мусобақаларида кучли учликдан жой олиши керак.

Ҳудудларда велоспорт йўналишлари ривожлантирилади

Қарор билан ҳар бир ҳудудда велоспортнинг муайян йўналишига ихтисослашган туман ёки шаҳарлар белгиланган.

Шоссе велоспорти Нукус шаҳрида, Андижон вилоятининг Андижон туманида, Сирдарё вилоятининг Ховос туманида ва Хоразм вилоятининг Гурлан туманида ривожлантирилади.

Трек велоспорти Наманган вилоятининг Давлатобод тумани ҳамда Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида йўлга қўйилади. Тоғ велоспорти марказлари эса Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз, Сурхондарё вилоятининг Сариосиё ва Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманларида ташкил этилади.

BMX Racing Бухоро ва Жиззах шаҳарларида, BMX Freestyle Навоий ва Фарғона шаҳарларида ривожлантирилади. Самарқанд шаҳри паравелоспорт маркази бўлади.

Тошкент мактабларида тажриба лойиҳаси ўтказилади

2027 йил март ойидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги зарур инфратузилмаси бор мактабларни босқичма-босқич велосипедлар билан таъминлайди. Лойиҳа кўпроқ ўқувчини велоспортга жалб қилиш ва иқтидорли ёшларни аниқлашга қаратилган.

Тажрибада қатнашадиган ҳар бир мактабга умумий фойдаланиш учун тўртта велосипед ва битта профессионал велосипед берилади. Мактаблар иштирокини белгилаш учун уларда инвентаризация ўтказилади. Қарорда талаб этиладиган инфратузилма рўйхати аниқ кўрсатилмаган.

Мактабларга спорт мактабларидан тренер-селекционерлар бириктирилади. Улар велосипедлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва ўқувчилар орасидан иқтидорли спортчиларни саралашга кўмаклашади.

2027–2028 йилларда велосипедлар хариди ва мураббийлар билан ҳамкорлик харажатлари Тошкент шаҳар бюджети ҳисобидан қопланади. Шунингдек, 2027 йил март ойидан зарур инфратузилмаси бор мактабларнинг юқори синф ўқувчилари ўртасида мунтазам «Директор кубоги» мусобақалари ўтказилади.

Тажриба натижалари асосида 2029 йилдан бошлаб лойиҳани мамлакатнинг барча ҳудудларида босқичма-босқич жорий этиш бўйича Ҳукуматга таклифлар киритилади.

Оммавий мусобақалар ташкил этилади

2027 йил март ойидан қуйидаги мусобақа ва тадбирларни мунтазам ўтказиш режалаштирилган:

  • «Талабалар кубоги» — олий таълим муассасалари талабалари ўртасида;
  • «Директор кубоги» — мактабларнинг юқори синф ўқувчилари ўртасида;
  • «Сенинг имкониятинг» — ногиронлиги бўлган шахслар учун паравелоспорт мусобақалари;
  • «Янги Ўзбекистон» — вазирлик ва идоралар ходимлари ўртасида;
  • «Баҳор маликаси» — 8 мартга бағишланган аёллар веломарафони;
  • «Соғломлик сари» — 22 сентябрь, Автомобилсиз кун муносабати билан веломарафон.

Маҳаллаларда ҳам велоспорт бўйича оммавий машғулотлар ва мусобақалар ўтказилиши кўзда тутилган.

Профессионал спортчиларни тайёрлашга эътибор кучайтирилади

Тошкент вилоятининг Ғазалкент шаҳридаги шоссе велоспорти мажмуаси ва Наманган вилояти Давлатобод туманидаги велотрек базаси спорт-интернат ҳамда Велоспорт федерациясига бепул фойдаланиш учун берилади.

2027–2028 йилларда Тошкент вилоятининг Бекобод туманида BMX бўйича машғулотлар ўтказишга мўлжалланган замонавий спорт мажмуасини қуриш режалаштирилган.

2027 йилда Велоспорт бўйича республика ихтисослаштирилган спорт-интернати спортчиларнинг жисмоний кўрсаткичларини масофадан назорат қилиш учун 15 та ускуна билан таъминланади. Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш бўйича 14 та марказнинг ҳар бирига бештадан ускуна берилади. Велоспорт мусобақалари ҳар йилги туман ва ҳудудий спорт тадбирлари тақвимига киритилади.

2027–2028 йилларда Велоспорт федерациясининг ҳар бир ҳудудий бўлимига 20 тадан профессионал велосипед ажратилади. Қарорда уларнинг олтитаси шоссе ва трек велоспортига, иккитаси тоғ велоспорти ва BMX Racing’га, тўрттаси эса паравелоспортга мўлжалланиши белгиланган.

Ҳудудий ҳокимликлар Миллий олимпия қўмитаси билан биргаликда Олимпия ўйинларига лицензия олиш учун рейтинг баллари бериладиган халқаро мусобақаларни молиялаштиради. 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб Велоспорт бўйича республика ихтисослаштирилган спорт-интернати ўқувчилари орасида паравелоспорт билан шуғулланувчилар улушини 20 фоизга етказиш режалаштирилган.

Спорт вазирлиги сўровига биноан, таклиф этилган хорижий спортчилар, мураббийлар, велоспорт мутахассислари ва уларнинг оила аъзоларига консуллик ҳамда бошқа йиғимлар ундирилмасдан кириш визалари расмийлаштирилади. Ички ишлар вазирлиги уларга кўп марталик визалар бериш, турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш ва ушбу муддатларни узайтиришни таъминлайди. Бандлик вазирлиги эса таклиф этилган спортчилар, мураббийлар ва мутахассисларга ишлаш ҳуқуқини берувчи тасдиқномаларни расмийлаштиради ва уларнинг муддатини узайтиради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг