30 окт 11:22
Янгиликлар
"Президент Олимпиадаси". 14 ҳудудий жамоанинг барида медаль! + ФОТОРЕПОРТАЖ
Иккинчи кун ҳам ўсмирлар ва қизлар ўртасида 5 тадан вазн оифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Қувонарлиси, барча 14 ҳудудий жамоалар медалларга эга чиқиб, шоҳсупага кўтарилди. Бу Ўзбекистон дзюдо федерациясининг ҳудудларда дзюдога қаратаётган эътиборининг маҳсули бўлмоқда.
Икки кунлик беллашувлар якунига кўра Хоразм вилояти жамоаси медаллар жамғариш бўйича биринчи ўринни эгаллади. Битта кумуш медаль ҳисобига хоразмлик дзюдочилар Самарқанд вилояти жамоасини ортда қолдиришди. Самарқанд жамоаси ҳам Хоразм сингари 5 та олтин медаль қўлга киритди. Кучли учликка қашқадарёлик дзюдочилар якун ясаб беришди.
Бугун "Президент Олимпиадаси"нинг сўнгги куни дзюдо бўйича жамоавий беллашувлар ташкил этилади.
"Президент Олимпиадаси". Иккинчи кун ғолиб ва совриндорлари
-55 кг вазн тоифаси
1. Жасур Муродуллаев (Тошкент шаҳри)
2. Ришод Аминов (Хоразм)
3. Самир Садинов (Қашқадарё)
3. Бунёд Баҳодиров (Қорақалпоғистон)
-60 кг вазн тоифаси
1. Муҳаммадали Ўролов (Сурхондарё)
2. Азизбек Аъзамов (Тошкент шаҳри)
3. Муҳаммадали Озодов (Хоразм)
3. Сарвар Илҳомов (Фарғона)
-66 кг вазн тоифаси
1. Муҳриддин Бобомуродов (Самарқанд)
2. Билолиддин Орифбоев (Навоий)
3. Жалолбек Муҳаммадиев (Қашқадарё)
3. Тоиржон Усмоналиев (Фарғона)
-73 кг вазн тоифаси
1. Камол Тангрибердиев (Хоразм)
2. Тимур Адилбаев (Қорақалпоғистон)
3. Сухроб Абсаматов (Сурхондарё)
3. Азизбек Акмалов (Бухоро)
+73 кг вазн тоифаси
1. Сардор Бобоёров (Қашқадарё)
2. Давлатбек Рашидов (Тошкент шаҳри)
3. Тўлқин Илҳомбоев (Хоразм)
3. Жафар Бердиев (Сурхондарё)
ҚИЗЛАР
-48 кг вазн тоифаси
1. Муниса Тангрибергенова (Хоразм)
2. Баҳора Исмоилова (Навоий)
3. Маҳлиё Юнусова (Наманган)
3. Нилуфар Норбўтаева (Бухоро)
-52 кг вазн тоифаси
1. Муштарий Собирова (Хоразм)
2. Шириной Ҳошимжонова (Андижон)
3. Сабина Дониёрова (Наманган)
3. Умида Норбоева (Сирдарё)
-57 кг вазн тоифаси
1. Нилуфар Холмуротова (Самарқанд)
2. Муслимабону Бахтиёрова (Қашқадарё)
3. Гули Қаландарова (Хоразм)
3. Саидабону Шералиева (Навиой)
-63 кг вазн тоифаси
1. Кумуш Кўчинова (Қашқадарё)
2. Хадичахон Нуриддинова (Андижон)
3. Асила Орамова (Самарқанд)
3. Чарос Баҳодирова (Сирдарё)
+63 кг вазн тоифаси
1. Одинахон Исоқова (Андижон)
2. Азиза Собирова (Бухоро)
3. Муниса Холиқулова (Сирдарё)
3. Чарос Машарипова (Хоразм)






































Фикрлар