UZ

Сўнгги янгиликлар

12:24Дана Уайт UFC қийматини 50 млрд долларга баҳолади 0 11:43"Тарихий натижа учун мукофот йўқ" — қозоғистонлик шахматчи норозилик билдирди 0 10:35Забит Магомедшарипов RAF Wrestling Лигаси билан шартнома имзолади 0 09:42Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Корея Республикаси меҳмони бўлади 0 09:11Солт-Лейк-Ситидаги UFC 332 турнири иккита тарихий рекордни янгилади 0 08:40Бугун Жаҳон чемпионатида Элбек Тожиевга мухлислик қиламиз! 0 08:09Олимпиадада қатнашган шахматчилар Ватанга қайтишлари билан қамоққа олинди 0 07:38Миллатлар лигаси. Франция терма жамоаси Бельгияни тор-мор этди, Олиседа — дубль! 0 07:07Mangu 6 турнири учун чемпионлик жанги тасдиқланди + ПОСТЕР 0 19:55Дастин Порье Рамазон Темировни мақтаб, унга рақиб таклиф қилди 0 18:21Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларидаги 70 та медали учун жами қанча мукофот пули тўланади? 0 17:15Фабио Каннаваро: "Терма жамоада соғлом рақобат бўлиши керак" 0 16:39Теннисчи Александра Бармичева J200 Истанбул турнирида чемпион бўлди 0 15:57UFC 335 турнирининг марказий жанги BMF камари учун бўлиб ўтади (ПОСТЕР) 0 15:16Президент Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни табриклади 0

06 окт 11:43
Янгиликлар

Шахмат

"Тарихий натижа учун мукофот йўқ" — қозоғистонлик шахматчи норозилик билдирди

Қозоғистонлик шахматчи Алуа Нурман Самарқанд мезбонлик қилган Бутунжаҳон Шахмат Олимпиадасида қўлга киритилган кумуш медал учун терма жамоа аъзоларига давлат томонидан мукофот пули берилмаслигини маълум қилди.

Самарқандда ўтказилган Олимпиадада Қозоғистон аёллар терма жамоаси бирорта ҳам учрашувда мағлуб бўлмай, 18 очко билан 2-ўринни эгаллаган. Бироқ мусобақа Қозоғистонда давлат мукофоти тўланадиган турнирлар рўйхатига киритилмаган.

Нурман Қозоғистонга қайтгач, Олмаота шаҳри Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ходимларидан бу ҳақда билганини айтди.

"Қозоғистонга қайтиб келганимиздан сўнг, Олмаота шаҳри Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ходимлари бу ютуғимиз учун бизга давлат мукофоти тўланмаслигини айтишганида жуда ҳайрон қолдим. Бунинг устига, Олимпиададаги натижамиз бизга ҳар ой бериладиган давлат тўловларини олиш ҳуқуқини ҳам бермас экан. Сабаби — Бутунжаҳон Шахмат Олимпиадаси натижалари бўйича мукофот пули тўланадиган давлат мусобақалари рўйхатига киритилмаган экан", — деди спортчи.

Шахматчи спорт мутасаддиларига мурожаат қилиб, дунёнинг етакчи мамлакатлари қатнашадиган ва шахматчилар учун асосий жамоавий мусобақалардан бири ҳисобланган Олимпиада нима сабабдан тегишли давлат рўйхатига киритилмаганини сўради.

"Ва энг муҳими — бу вазиятни қандай ўнглаш ҳамда Бутунжаҳон Шахмат Олимпиадасини тегишли рўйхатга киритиш мумкин?" — дейди Нурман.

46-Бутунжаҳон Шахмат Олимпиадаси 16–27 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтди. Қозоғистон аёллар терма жамоаси 18 очко билан кумуш медални қўлга киритди. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси эса Олимпиадада чемпион бўлди. Жамоа аъзолари президент Шавкат Мирзиёев томонидан фахрий унвонлар билан тақдирланди. Шунингдек, уларга президент совғаси сифатида Volkswagen автомобили, коттеж уйлар ва 200 минг доллардан пул мукофоти топширилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг