UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0

28 сен 10:40
Янгиликлар

Шахмат

Президент Шавкат Мирзиёев шахматчиларни Олимпиададаги ғалаба билан табриклаб, Синдаровга чемпионлик баҳсида омад ёр бўлишини тилади

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандда ўтказилган 46-Жаҳон шахмат олимпиадасида ғолиб бўлган Ўзбекистон эркаклар терма жамоасини табриклади.

Давлат раҳбари шахматчиларни «Янги Ўзбекистон қаҳрамонлари» ва жаҳон шахматида янги тарих яратган авлод деб атади. Мирзиёев терма жамоанинг турнир давомида амалдаги Олимпиада чемпиони Ҳиндистон, Хитой ва турнир олдидан биринчи рақамли сараланган АҚШ жамоаларидан устун келганини алоҳида қайд этди. 

"Қадрли ўғил-қизларим!

Ҳурматли устоз ва мураббийлар!

Дунё шахмат осмонида ёрқин юлдуз бўлиб порлаган сиз, азиз фарзандларимни 46-Жаҳон шахмат олимпиадасида эришган тарихий ғалабангиз билан чин қалбимдан табриклайман. Икки карра олимпиада чемпиони деган юксак шарафли унвон, буюк зафар барчамизга, кўпмиллатли халқимизга муборак бўлсин! Мана шу ғоят ҳаяжонли онларда 200 дан зиёд мамлакатдан 2 мингга яқин энг кучли ва машҳур гроссмейстерлар, номдор жамоалар иштирок этган муросасиз беллашувларда кўрсатган ақл-заковатингиз, юксак иродангиз, маҳорат ва жасоратингиз учун бутун эл-юртимиз, дунё шахмат жамоатчилиги сизларга тасаннолар айтмоқда. Сизлар – Янги Ўзбекистон қаҳрамонлари, жаҳон шахмат оламида янги тарих яратган олтин авлодсиз. Бутун халқимиз сизлар билан чексиз фахрланади, ғурурланади.

Ушбу нуфузли мусобақаларда сизлар тенгсиз ақл ва тафаккур эгалари бўлган Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Беруний, Ибн Сино, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий каби буюк аждодларимизга муносиб ворислар эканингизни амалда намоён этдингиз. Сизлар амалдаги Олимпиада чемпиони – Ҳиндистон жамоасини мағлуб этдингиз. Қадимий шахмат мактаби ва кўплаб гроссмейстерларга эга бўлган Хитой жамоаси устидан тарихий ғалабани қўлга киритдингиз. Дунё рейтингида биринчи ўринни эгаллаб келаётган, олти карра Олимпиада чемпиони бўлган АҚШ жамоасидан ҳам устун келдингиз.

Нодирбек Абдусатторов барча ўйинлар давомида мағлубият нима эканини билмасдан, чинакам жамоа лидери эканини исботлаб, биринчи тахтада олтин медал соҳибига айланди. Нодирбек Ёқуббоев эса Туркия, Ҳиндистон, Хитой ва АҚШ вакилларига қарши муросасиз баҳсларда чинакам ирода ва матонат кўрсатиб, жамоамиз учун ҳал қилувчи ғалабаларни таъминлаганини алоҳида таъкидлаб айтмоқчиман. Айниқса, Ёқуббоевнинг ҳиндистонлик Ниҳал Саринга қарши беллашуви ҳақиқий драматик жанг бўлди. Янги Ўзбекистон вакилининг энг қийин вазиятда ниҳоятда топқирлик билан қўллаган тактик юришларини кўриб, дунё шахмат мухлислари ҳайратдан қотиб қолди.

Яна бир мард ўғлонимиз, Жавоҳир Синдоров чемпионларга хос ўйин кўрсатиб, умумий ғалабага катта ҳисса қўшди.

Бундай йирик халқаро мусобақада биринчи марта иштирок этган Муҳиддин Мадаминов ўғлимизнинг кучли рақибларига кутилмаган зарбалар бергани ва бирорта ҳам мағлубиятга учрамагани юксак баҳога муносибдир.

Шамсиддин Воҳидов Ҳиндистон, Туркия ва Венгрия вакилларига қарши муросасиз ўйинларда ўзини йўқотмасдан, муҳим очколарни олишга эришгани ҳам мухлислар хотирасида сақланиб қолади. Бир сўз билан айтганда, терма жамоамиз аъзоларининг ҳар бири ўзига ишониб, фақат олдинга қараб борганини кўриб, Янги Ўзбекистонда қандай буюк шахмат мактаби, шахматчилар авлоди шаклланганига бутун дунё тан берди. Мусобақаларда иккинчи таркиб билан иштирок этган жамоамиз қайд этган натижа ҳам бизни қувонтиради. Жаҳонгир Воҳидов ўғлим кучли ирода кўрсатиб, ушбу жамоамизни совринли ўринлар сари бошлади. Испания, Англия ва Нидерландия каби давлатлар вакиллари устидан қозонилган ишончли ғалабалар унутилмас тарихга айланди", дейилади Президент матбуот хизмати хабарида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг