17 ноя 12:42
Янгиликлар
Бокс/ММА
Расман: БАА ҳукумати Усман Нурмагомедов иши бўйича ўз қарорини эълон қилди
Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати Усман Нурмагомедов иши бўйича жазоларни енгиллаштириб, томонлар ярашганидан сўнг маҳкумларни озод қилгани ҳақида хабар тарқалган эди.
Бу хабар расман тасдиқланди. Аввалроқ саккиз нафар айбланувчининг ҳар бири олти ойга озодликдан маҳрум этилган ва 300 минг дирҳам жаримага тортилган эди. Энди суд ҳукмни қайта кўриб чиқиб, жазони 150 минг дирҳам миқдоридаги жаримага алмаштирди.
Баёнотда айбловлардан воз кечилгани ва жабрланувчи Мераб Двалишвили Абу-Даби ҳукуматидан Усман ҳамда унинг жамоасини озод қилишни сўраб мурожаат қилгани бунга таъсир кўрсатгани айтилган.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар