UZ

Сўнгги янгиликлар

14:46Олти ой ўрнига олти кун! Нурмагомедовларни қамоқдан Хабиб қутқариб қолдими? 0 14:15Ўзбекистонда велоспорт билан шуғулланувчилар сони 2030 йилгача 30 мингга етказилади 0 13:44Муҳиддин Мамажонов Қозоғистонда жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:13"Нефтчи" – "Ал Ҳилол" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум бўлди 0 12:42Расман: БАА ҳукумати Усман Нурмагомедов иши бўйича ўз қарорини эълон қилди 0 12:11Жаҳон бокси юлдузлари Тошкентда жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:40Дана Уайт мағлубияти йўқ гиёҳванд UFC жангчиси ҳақида гапирди 0 11:09Қатардаги йиғинда Шомуродов, Исмоилов ва Неманов қатнашмаяпти 0 10:38Жервонта Дэвис боксга қайтишини эълон қилди, рақиб ҳам маълум + ПОСТЕР 0 10:07Белал Муҳаммад Усманнинг БААда ҳибсга олинишига изоҳ берди 0 09:36Шара Буллет Криштиану Роналду унга берган маслаҳат ҳақида гапирди 0 09:05Бугун Миллий терма жамоамиз Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади 0 08:34Хабиб БАА расмийлари билан Усманни озод қилиш бўйича келишувга эришгани айтилмоқда 0 08:03Двалишвили Ахмед Гаджимагомедовдан узр сўради 0 07:32Шарифа Давронова уч хатлаб сакраш бўйича АҚШ рейтингида иккинчи ўринда қайд этилди! 0

17 ноя 14:46
Янгиликлар

Бокс/ММА

Олти ой ўрнига олти кун! Нурмагомедовларни қамоқдан Хабиб қутқариб қолдими?

Абу-Дабидаги оммавий муштлашув ортидан қамоқ жазосига ҳукм қилинган PFL чемпиони Усман Нурмагомедов ва унинг жамоадошлари озодликка чиқарилди.

Бу қарор қабул қилинишида Хабиб Нурмагомедовнинг ҳам ҳиссаси борлиги айтилмоқда.

17 ноябрь куни Абу-Даби суди Усман Нурмагомедов ва унинг жамоадошларини озодликка чиқариш ҳақида қарор қабул қилди. Шу тариқа, олти ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган спортчилар олти кунга ҳам етмай озодликка чиқишди.

Суд қарорига кўра, маҳкумларга тайинланган молиявий жарималар ҳам икки бараварга камайтирилди. Аввалига ҳар бир спортчи 300 минг дирҳам (тахминан 81,7 минг доллар) жарима тўлаши керак эди. Энди эса ушбу сумма 150 минг дирҳамга (тахминан 40,8 минг доллар) туширилди.

Маълумотларга кўра, бундай қарор қабул қилинишига можаро иштирокчиларининг ўзаро ярашгани, жабрланувчиларнинг мурожаати ва маҳкумлар томонидан берилган апелляция сабаб бўлган. 


Хабиб Нурмагомедов вазиятга аралашганми?

Усман Нурмагомедовнинг озодликка чиқишида UFC собиқ чемпиони Хабиб Нурмагомедов муҳим роль ўйнаган бўлиши мумкин.

Россия ОАВ тарқатган маълумотларга кўра, Хабиб яқин қариндоши ва унинг жамоадошларини озод қилиш масаласида БАА расмийлари билан музокара ўтказиш учун шахсан Амирликларга борган.

Дастлаб Усманнинг атрофидагилар муаммони мустақил ҳал қилишга уринган. Кейинчалик Хабибдан ёрдам сўралган. Хабарларга кўра, у UFC раҳбари Дана Уайт ва америкалик ҳамкорлари орқали вазиятга ечим топишга ҳаракат қилган, бироқ бу уринишлар натижа бермаган.

Шундан сўнг Хабибнинг ўзи БААга бориб, маҳаллий расмийлар билан музокаралар ўтказгани айтилмоқда.

Қизиғи, Усманнинг озодликка чиқиши арафасида Хабиб Нурмагомедов БААда кўриниш берди. Сайгид Изагахмаев ижтимоий тармоқларда эълон қилган видеода UFC афсонасининг кайфияти аъло эканини кўриш мумкин.

Бироқ Хабибнинг озодликка чиқариш қарорига бевосита таъсир кўрсатгани ҳозирча расман тасдиқланмаган. 

Мераб Двалишвили ҳам уларни озод қилишни сўраган

Можаронинг иккинчи томонида бўлган UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили ҳам Усман Нурмагомедов ва унинг шерикларини озод қилиш тарафдори бўлган.

Грузиялик спортчи RAF турниридаги чиқишидан кейин БАА расмийларига мурожаат қилиб, қамоққа олинган жангчиларга нисбатан енгиллик берилишини сўраган.

Двалишвили уларга нисбатан шахсий даъвоси йўқлигини таъкидлаган ва барча иштирокчиларнинг озодликка чиқишини хоҳлашини билдирган.

Шу тариқа, Мерабнинг мурожаати ҳам суд қарорига таъсир кўрсатган омиллардан бири сифатида тилга олинмоқда. 


Бу воқеа Нурмагомедовларнинг фаолиятига қандай таъсир қилади?

Мазкур можаро Усман Нурмагомедов ва унинг жамоадошларининг обрўсига муайян даражада путур етказди. Спорт жамоатчилиги ва айрим мутахассислар уларнинг октагондан ташқаридаги ҳаракатларини кескин танқид қилишди.

Шунга қарамай, ушбу воқеа спортчиларнинг профессионал фаолиятига жиддий тўсиқ бўлмаслиги мумкин.

Хусусан, PFL чемпиони Усман Нурмагомедовнинг UFC'га ўтиши эҳтимоли аввалдан муҳокама қилинаётган эди. Унинг Илия Топурия билан эҳтимолий тўқнашуви ҳам ММА мухлисларида катта қизиқиш уйғотмоқда.

Умар Нурмагомедов ва Тагир Уланбековнинг UFC'даги фаолияти ҳам давом этиши кутилмоқда. Ҳозирча промоушен томонидан уларга нисбатан қўшимча интизомий чоралар эълон қилинмаган.

Можаро Мераб Двалишвилининг дўсти Саба Лазишвилига эса катта машҳурлик олиб келди. Илгари кенг оммага унчалик таниш бўлмаган ёш спортчининг ижтимоий тармоқлардаги обуначилари сони кескин ошди ва унга турли промоушенлар қизиқиш билдира бошлади.

Абу-Дабида нима бўлган эди?

Эслатиб ўтамиз, 11 ноябрь куни Абу-Дабидаги меҳмонхоналардан бирида Усман Нурмагомедов ва Мераб Двалишвили ўртасида жанжал келиб чиққанди.

Двалишвили интервью бераётган вақтда Усман унинг ёнига келиб, юзига тарсаки туширган. Шундан сўнг икки томон вакиллари ўртасида оммавий муштлашув бошланган.

Маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари воқеа иштирокчиларини қўлга олган. 13 ноябрь куни суд бир қатор иштирокчиларни олти ойлик қамоқ жазоси ва йирик жарималарга ҳукм қилганди.

Эндиликда эса суд жазони енгиллаштириб, Нурмагомедов ва унинг жамоадошларини озодликка чиқарди. 


Манба: «Чемпионат», Абу-Даби суд департаменти маълумотлари

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг