UZ

Сўнгги янгиликлар

18:19"Мен Умар ва Усманнинг катта мухлиси эдим..." - Саба Лазишвили 0 17:40"Учрашиб, ҳаммасини муҳокама қилишимиз мумкин". Мераб Двалишвили Ислам Махачевга мурожаат қилди 0 17:17Абдуқодир Ҳусановнинг нархи Саудия Арабистони терма жамоасининг барча футболчилари қийматидан юқори 0 16:48Махачқалъада самбо бўйича Россия чемпионати совриндори отиб кетилди. Нималар маълум? 0 16:19Мераб Двалишвили: «Усман ва Умар эркак эмас» 0 15:45Асламжон Ортиқов чемпионлик реванши олдидан ўтган жангдаги хатосини эслади 0 15:17Почеттино АҚШ терма жамоаси ярим ҳимоячисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи 0 14:46Олти ой ўрнига олти кун! Нурмагомедовларни қамоқдан Хабиб қутқариб қолдими? 0 14:15Ўзбекистонда велоспорт билан шуғулланувчилар сони 2030 йилгача 30 мингга етказилади 0 13:44Муҳиддин Мамажонов Қозоғистонда жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:13"Нефтчи" – "Ал Ҳилол" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум бўлди 0 12:42Расман: БАА ҳукумати Усман Нурмагомедов иши бўйича ўз қарорини эълон қилди 0 12:11Жаҳон бокси юлдузлари Тошкентда жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:40Дана Уайт мағлубияти йўқ гиёҳванд UFC жангчиси ҳақида гапирди 0 11:09Қатардаги йиғинда Шомуродов, Исмоилов ва Неманов қатнашмаяпти 0

17 ноя 18:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Мен Умар ва Усманнинг катта мухлиси эдим..." - Саба Лазишвили

Теглар :  Саба Лазишвили
Мераб Двалишвили билан бирга Усман Нурмагомедов ва унинг жамоаси иштирокидаги жанжалда қатнашган грузиялик курашчи Саба Лазишвили авваллари Нурмагомедовлар ака-укаларининг мухлиси бўлганини маълум қилди.

"Бу тўқнашув вақтида видеода акс этмаган айрим воқеалар ҳам содир бўлди. Ҳозир эса бу ҳақда гапиришни истамайман. Фақат шуни айтишим мумкинки, бу йигитлардан бундай қўрқоқликни кутмагандим. Мен уларнинг мухлиси эдим. Уларнинг ажойиб спортчилар ва иқтидорли инсонлар эканини биламан, аммо қандай қилиб бундай йўл тутишганига тушуна олмаяпман. 

Мен шунчаки телефонимни кўриб ўтиргандим ва Усманнинг келиб, Мерабнинг юзига тарсаки туширганини ҳатто сезмай қолдим. Бу Усманни шахсан биринчи марта кўришим эди. Мен унинг катта мухлиси бўлганман. Доим уни қўллаб-қувватлаганман ва жангларини томоша қилганман. Унинг ўзини бундай тутиши мен учун мутлақо кутилмаган ҳолат бўлди. Ҳатто Мераб ҳам юзида табассум билан ортига ўгирилди. У ўзини нима кутаётганини хаёлига ҳам келтирмаганди.

Мен ўз ўрнимда бошқа ҳар қандай грузин эркаги қилмайдиган ишни қилдим, деб ўйламайман. Ҳар бир инсон ҳам шундай йўл тутиши керак. Биз биродарларимизни доимо, сўнгги нафасимизгача ҳимоя қиламиз. Мен шунчаки адреналин таъсирида эдим. Содир бўлаётган воқеалар ҳақида унчалик ўйлаб ўтирмадим. Ўша пайтда тўғри деб ҳисоблаган ишимни қилдим", — деди Лазишвили.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг