17 ноя 18:48
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Уни нафақага кузатаман" - Пэдди Пимблетт Топурия билан жанг қилишни истамоқда
UFC жангчиси Пэдди Пимблетт кейинги жангини Илия Топурияга қарши ўтказишни хоҳламоқда.
"Ҳозир дивизионда вазият анча чалкаш. Чемпионлик камари январь ойида мени мағлуб этган Жастинда. Аммо унинг кейин нима қилмоқчи эканини ҳеч ким билмайди: жанг қилишда давом этадими ёки фаолиятини якунлайдими? Унинг келажаги ойдинлашишини кутишимиз керак.
Ҳамма менинг у билан жангимни кўришни истайди. Шунингдек, Илия билан ҳам мамнуният билан жанг қилган бўлардим. Қолаверса, уни мамнуният билан нафақага кузатаман», — деди Пимблетт.
Аввалроқ Топурия кейинги жангини 2027 йилнинг биринчи ярмида ўтказиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Ҳавола :
Манба : Home of Fight
Фикрлар