18 ноя 08:34
Янгиликлар
Бокс/ММА
Волков UFC билан янги шартнома имзолади
Россиялик оғир вазнли жангчи Александр Волков UFC`даги фаолиятини давом эттиради.
"Александр бир нечта жанг учун янги шартномага имзо чекди. Албатта, у аввалгисидан яхшироқ ва биз ҳозирданоқ Александр учун чемпионлик жангини муҳокама қиляпмиз", - деди Волковнинг менежери Иван Банников "Матч ТВ"га берган интервьюсида.
Айни пайтда 38 ёшли Александр Волков UFC рейтинг-рўйхатида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Промоушен доирасида россиялик 20 та жангнинг 15 тасида (2016 йилдан буён) зафар қучган.
Сўнгги жангида Волков ҳамюрти Ризван Куниев устидан ишончли ғалаба қозонган эди.

Ҳавола :
Манба : allboxing
Фикрлар