UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03Жей Опетая cафдан чиқди, Деонтей Уайлдер рақибсиз қолди 0 07:32Сирил Ган Жош Хокит билан жангдан сўнг илк бор баёнот берди 0 07:01Фабио Каннаваро: "Ўртоқлик ўйинларидаги натижа эса муҳим эмас" (+ВИДЕО) 0 18:48"Уни нафақага кузатаман" - Пэдди Пимблетт Топурия билан жанг қилишни истамоқда 0 18:19"Мен Умар ва Усманнинг катта мухлиси эдим..." - Саба Лазишвили 0 17:40"Учрашиб, ҳаммасини муҳокама қилишимиз мумкин". Мераб Двалишвили Ислам Махачевга мурожаат қилди 0 17:17Абдуқодир Ҳусановнинг нархи Саудия Арабистони терма жамоасининг барча футболчилари қийматидан юқори 0 16:48Махачқалъада самбо бўйича Россия чемпионати совриндори отиб кетилди. Нималар маълум? 0 16:19Мераб Двалишвили: «Усман ва Умар эркак эмас» 0 15:45Асламжон Ортиқов чемпионлик реванши олдидан ўтган жангдаги хатосини эслади 0 15:17Почеттино АҚШ терма жамоаси ярим ҳимоячисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи 0 14:46Олти ой ўрнига олти кун! Нурмагомедовларни қамоқдан Хабиб қутқариб қолдими? 0 14:15Ўзбекистонда велоспорт билан шуғулланувчилар сони 2030 йилгача 30 мингга етказилади 0 13:44Муҳиддин Мамажонов Қозоғистонда жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:13"Нефтчи" – "Ал Ҳилол" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум бўлди 0

18 ноя 08:03
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жей Опетая cафдан чиқди, Деонтей Уайлдер рақибсиз қолди

Бу ҳақда таниқли спорт шарҳловчиси Дэн Рафаэль маълум қилди.

Собиқ жаҳон чемпиони Деонтей Уайлдерга янги рақиб керак бўлади, боиси австралиялик Жей Опетая 11 декабрь куни Уэльснинг Кардифф шаҳридаги "Принсипалити" стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган жангдан воз кечди.

Бу ҳақда таниқли спорт шарҳловчиси Дэн Рафаэль маълум қилди.

"Манбаларнинг хабар беришича, Жей Опетая 11 декабрь куни Netflix томонидан трансляция қилинадиган Фьюри – Жошуа бокс кечасининг андеркардида бўлиб ўтиши керак бўлган жангдан воз кечган.

Уайлдер агар ташкилотчилар унга муносиб ўринбосар топа олсалар, рингга чиқиши режалаштирилган. Энг реал вариантлардан бири Дерек Чисора билан реванш жангидир", - деб ёзди репортёр ижтимоий тармоқда.

Деонтейнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи менежер Шелли Финкел MMA Junkie нашрига берган интервьюсида вазиятга изоҳ бериб, унинг мижозига аллақачон бир нечта потенциал рақиблар таклиф қилинганини тасдиқлади.

Деонтей Уайлдер бокс бўйича супероғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлган сўнгги америкаликдир. Унинг профессионал рекорди 45 та ғалаба, 4 та мағлубият ва 1 та дурангга эга, шундан 43 та жангда у нокаут билан ғалаба қозонган.

Биринчи оғир вазн тоифасида Zuffa Boxing чемпиони бўлган австралияликнинг жангдан воз кечиш сабаблари номаълум қолмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг