18 ноя 10:38
Янгиликлар
Шахмат
Осиё Миллатлар кубогида икки шахматимиз индивидуал совринга эга чиқди + ФОТО
Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби шаҳрида ўтказилган Asian Nations Chess Cup 2026 мусобақаси ўз якунига етди.
Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Осиёнинг кучли шаҳматчилари билан кечган баҳсларда ўз маҳоратларини намоён этиб, юртимиз ҳисобига иккита медаль тақдим этди.
Аёллар терма жамоамиз вакилалари доскалар кесимидаги индивидуал натижалар бўйича шоҳсупага кўтарилди:
Гулруҳбегим Тоҳиржонова 2-доскада кўрсатган натижаси билан Осиё Миллатлар кубогининг кумуш медали соҳибасига айланди. Нилуфархон Имомқўзиева эса 5-доскадаги иштироки орқали шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой эгаллаб, Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига бронза медалини қўшди.
Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари эса мусобақада совринли ўринларни банд эта олишмади.




Ҳавола :
Фикрлар