UZ

Сўнгги янгиликлар

10:07UFC мухлислари Кормьени шарҳловчиликдан бўшатишни талаб қилмоқда 0 09:36"Шара Буллет"нинг рақиби жангни сотиш ҳақидаги айбловига жавоб берди 0 09:05Месси AFA'дан ўз исмидан тижорий мақсадларда фойдаланишни тўхтатишни талаб қилади 0 08:34Волков UFC билан янги шартнома имзолади 0 08:03Жей Опетая cафдан чиқди, Деонтей Уайлдер рақибсиз қолди 0 07:32Сирил Ган Жош Хокит билан жангдан сўнг илк бор баёнот берди 0 07:01Фабио Каннаваро: "Ўртоқлик ўйинларидаги натижа эса муҳим эмас" (+ВИДЕО) 0 18:48"Уни нафақага кузатаман" - Пэдди Пимблетт Топурия билан жанг қилишни истамоқда 0 18:19"Мен Умар ва Усманнинг катта мухлиси эдим..." - Саба Лазишвили 0 17:40"Учрашиб, ҳаммасини муҳокама қилишимиз мумкин". Мераб Двалишвили Ислам Махачевга мурожаат қилди 0 17:17Абдуқодир Ҳусановнинг нархи Саудия Арабистони терма жамоасининг барча футболчилари қийматидан юқори 0 16:48Махачқалъада самбо бўйича Россия чемпионати совриндори отиб кетилди. Нималар маълум? 0 16:19Мераб Двалишвили: «Усман ва Умар эркак эмас» 0 15:45Асламжон Ортиқов чемпионлик реванши олдидан ўтган жангдаги хатосини эслади 0 15:17Почеттино АҚШ терма жамоаси ярим ҳимоячисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи 0

18 ноя 10:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC мухлислари Кормьени шарҳловчиликдан бўшатишни талаб қилмоқда

Минглаб UFC мухлислари дунёнинг энг кучли лигасининг шарҳловчиси, икки вазнда UFC собиқ чемпиони Даниэль Кормьени лавозимидан бўшатиш талаби билан петиция имзоладилар.

Кормьени четлатиш талаби билан тузилган петиция Нью-Йоркда бўлиб ўтган UFC 334 турниридан кейинги куниёқ пайдо бўлган ва унинг ташаббускори пародиялари ва тахминлари билан танилган машҳур инглиз тилли ММА аккаунти "Tony Has Died" бўлган.

Интернетда жойлаштирилган ҳужжатда Кормье ишига нисбатан кўплаб эътирозлар келтирилган, жумладан, холисликнинг йўқлиги, жанглар вақтида бўлаётган воқеаларга етарлича эътибор қаратмаслик ва ҳатто иш жойида овқатланиш каби айбловлар ҳам мавжуд.

"Даниэль Кормьенинг шарҳлари кўпинча холис эмаслиги, чалғиганлиги ва жангдаги ҳақиқий воқеаларга мос келмаслигини кўрсатади. Унинг яккакурашчиларни ёқлаши деярли ҳар доим у шарҳлайдиган жангларга таъсир қилади, эфирда овқатланиши ва бошқа нарсалар ҳақида гаплашиши эса октагондаги воқеалардан чалғитади. У нотўғри баёнотлар берганда, томошабинлар жангнинг бориши ҳақида бузилган тасаввурга эга бўлишлари мумкин.

Бу муаммолар, айниқса, UFC 334 турнирида, жумладан, кечанинг асосий жанги ва Медич ҳамда Холланд ўртасидаги баҳсда яққол кўзга ташланди. Ва бу Кормьенинг шарҳловчи сифатида ёмон ишлаган биринчи ҳолати эмас. Умуман олганда, бу камчиликлар уни UFC шарҳловчилар жамоаси учун нолойиқ инсонга айлантиради. Биз ташкилот раҳбариятидан мухлислар фикрини инобатга олиб, уни жангларга эътибор қаратадиган, ўз баҳоларида аниқ ва холис бўлган шарҳловчига алмаштиришни сўраймиз", — дейилади петицияда.

Материал чоп этилиши вақтида петицияни 5519 киши имзолаган. 47 ёшли Даниэль Кормье 2020 йилда профессионал фаолиятини якунлаганидан буён UFC шарҳловчилар жамоасининг доимий аъзоси ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг