UZ

Сўнгги янгиликлар

20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0 13:15Octagon навбатдаги турнири Ўзбекистонда ўтказилишини анонс қилди 0

11 ноя 20:11
Янгиликлар

Футбол

Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди

Теглар :  Бразилия
Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) мамлакатда онлайн-ставкалар тақиқланишидан кўриладиган зарарни баҳолади.

CBF вакилининг Бразилия Федерал олий судидаги очиқ эшитувларда маълум қилишича, маҳаллий футболнинг 2027 йилдаги йўқотишлари тахминан 420 млн реални (қарийб 80 млн доллар) ташкил этади. Кейинги йилларда молиявий зарар янада ортиши мумкин.

Конфедерация маълумотларига кўра, букмекерлик компаниялари Бразилия чемпионатининг иккита юқори дивизионидаги 40 та клубдан 27 тасининг титул ҳомийлари ҳисобланади. Ушбу шартномаларнинг умумий қиймати тахминан 1 млрд реалга тенг бўлиб, бу жамоаларнинг барча ҳомийлик даромадларининг 35 фоизини ташкил қилади. CBF фикрича, букмекерларнинг кетиши ҳомийлик келишувлари қийматининг пасайишига олиб келади. Йўқотишларни қоплаш мақсадида клублар футболчиларни фаолроқ сотишга мажбур бўлишади ва бу трансфер бозорига ҳам ўз таъсирини ўтказади.

"Бутун Бразилия футболи учун қор уюми эффекти юзага келади. Бутун экотизим ўз қадрини йўқотади. Ҳукуматни аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш ва футболнинг иқтисодий манфаатларини ҳисобга оладиган мувозанатли ечим топишга чақирамиз", — дейилади конфедерация хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 25 сентябрь куни Бразилия президенти Лула да Силва букмекерлик фаолияти ва қимор ўйинлари рекламасини тақиқловчи ҳужжатни имзолаган эди. 6 октябрдан бошлаб қонуний операторларнинг сайтлари ва иловалари ўз фаолиятини тўхтатди. Чекловлар жорий этилгунга қадар букмекерлар Бразилия А Сериясидаги 20 та клубдан 14 тасининг титул ҳомийси бўлиб келаётган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг