UZ

Сўнгги янгиликлар

14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0 13:15Octagon навбатдаги турнири Ўзбекистонда ўтказилишини анонс қилди 0 12:36IV Ёшлар Олимпиадаси. Бугун боксчиларимиз финал учун рингга кўтарилади. Жуфтликларнинг бирида ўзбек-қозоқ қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз 0 12:05Кукурелья Гюлер ҳақида: "У ёш болага ўхшайди, лекин унинг ўйини ҳайратланарли" 0 11:34UFC 334 турнирининг асосий янгилиги Нурмагомедов бўлиши мумкин 0 11:03Тўртта вазнда UFC рейтинги янгиланди 0 10:32Лос-Анжелес-2028: енгил атлетика бўйича саралаш тартиби ва меъёрлари тасдиқланди 0 10:22Ёшлар Олимпиадасидаги медалларимиз сони яна биттага кўпайди 0 10:01"Арсенал" "Реал"га Субимендининг нархини эълон қилди 0 09:30Юнон-рум кураши. Ўзбекистон чемпионатининг биринчи куни 5 та вазнда ғолиблар аниқланди 0 08:59Икки боксчимиз Ёшлар Олимпиадаси медалини нақд қилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:28Волков расм орқали UFC чемпионлиги учун жанг сўради + ФОТО 0 08:03"Манчестер Юнайтед" Почеттинонинг вакиллари билан музокаралар ўтказди 0

11 ноя 13:38
Янгиликлар

Шахмат

Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз!

БАА пойтахти Абу-Даби шаҳри шахмат бўйича Осиё Миллатлар кубогига мезбонлик қилмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада эркаклар ўртасида тўрт, аёллар ўртасида беш шахматчи билан қатнашяпти. Жамоавий мусобақа швейцарча тизимда, тўққиз турдан иборат бўлади. Ҳар бир шахматчига партия учун 90 дақиқа берилади, ҳар бир юришдан кейин эса соатига 30 сония қўшилади.

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Осиё Миллатлар кубогининг биринчи турида фаластинлик шахматчиларга қарши баҳс олиб бориб, ишончли 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Муҳаммадали Абдураҳмонов, Баҳром Бахриллаев, Абдумажид Ботиралиев ва Шерали Равшанов рақибларидан устун келган ҳолда жамоамизга ишончли ҳисобдаги ғалабани тақдим этишди. 

Бугун шахматчиларимиз 2-турда юлдузли таркибга эга Ҳиндистон терма жамоасига қарши дона суришади. Ҳинд гроссмейстерлари 1-турда Ливан терма жамоасини 4:0 ҳисобида доғда қолдиришди. Биринчи турда Россия Непални, Хитой Янги Зеландияни, БАА 3 жамоаси БАА 1 шахматчиларини, Уммон Малайзияни, Сурия эса Гонконгни 4:0 ҳисобида енгди. 


ҲИНДИСТОН — ЎЗБЕКИСТОН (Жуфтликлар)

Ниҳал Сарин (GM 2720) — Ҳумоюн Бегмуратов (GM 2517)

Пранав (GM 2679) — Баҳром Бахриллаев (IM 2400)

Пранеш (GM 2673) — Абдумажид Ботиралиев (FM 2368)

Аравиндҳ Читамбарам (GM 22673) — Шерали Равшанов (FM 2365)


Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ҳам Осиё Миллатлар лигаси мусобақасини ишончли ғалаба билан бошлади. Қизларимиз Покистон терма жамоасидан 4:0 ҳисобида устун келишди. Афруза Ҳамдамова, Гулруҳбегим Тохиржонова, Умида Омонова ва Нилуфархон Имомқўзиева ўз партияларини ғалаба билан якунлашди. Бугун 2-турда Ўзбекистон - Қозоғистон қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз.  


ҚОЗОҒИСТОН — ЎЗБЕКИСТОН (Жуфтликлар)

Меруерт Камалиденова (IM 2400) — Афруза Ҳамдамова (WGM 2447)

Ксения Балабаева (WGM 2396) — Гулруҳбегим Тохиржонова (IM 2349)

Элназ Калиахмет (WIM 2383) — Умида Омонова (WGM 2310)

Зарина Нургалиева (WIM 2292) — Нилуфархон Имомқўзиева (WFM 2305) 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг