11 ноя 08:59
Янгиликлар
Бокс/ММА
Икки боксчимиз Ёшлар Олимпиадаси медалини нақд қилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ
Сенегал пойтахти Дакар шаҳрида IV Ёзги Ёшлар Олимпия ўйинлари давом этмоқда.
Мусобақа дастуридан ўрин олган бокс баҳслари ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди. Кеча тунда ўтказилган чорак финал жангларида икки боксчимиз Ёшлар Олимпия ўйинларининг ярим финал чиптасини қўлга киритиш баробарида камида бронза медалини нақд қилди.
Боксчи қизларимиздан Сабрина Чакоманова (-54 кг) германиялик Лорин Сайимни ҳакамлар қарорига кўра 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Рушанабону Исоева (-60 кг) эса литвалик Мигле Грисконитени иккинчи раундда техник нокаутга учратди.

















Суратлар муаллифи - Абдулло Файзуллаев
Ҳавола :
Фикрлар