11 ноя 10:22
Янгиликлар
Енгил атлетика, Олимпия ўйинлари
Ёшлар Олимпиадасидаги медалларимиз сони яна биттага кўпайди
Сенегал пойтахти Дакарда IV ёзги ёшлар Олимпиадаси давом этмоқда.
Ўзбекистон делегацияси мусобақанинг ортда қолган кунида яна бир кумуш медалга эга чиқди.
Уч ҳатлаб сакраш баҳсларида иштирок этган Шаҳзодбек Холмуродов 15,71 метр натижа қайд этиб, шахсий рекордини янгилади ва Олимпиада кумуш медалини қўлга киритди.
Делегациямиз ҳисобида ҳозирда жами 5 та медал бор: 4 та кумуш ва 1 та бронза.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар