11 ноя 18:07
Янгиликлар
"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман"
Нидерландиялик футболчи шартномаси якунига етиб бораётганига хотиржам қараётганини таъкидлади.
“Ўзимни аъло ҳис қиляпман, аммо гап ҳозир мен ҳақимда эмас. Кўрамиз. Мен асло ваҳимага тушмаяпман. Ўйнашни ва ўз ишимни давом эттиришни хоҳлайман. Бу мавсум нималарни олиб келишини кутамиз. Ҳозирча вақтим жуда яхши ўтмоқда. Агар бу давом этса — демак, шундай бўлади. Акс ҳолда эса бошқа жойга кетаман. Айни пайтда маълум қилишга ҳеч қандай янгилик йўқ, бироқ бу менда қандайдир стресс ёки шунга ўхшаш ҳолат бор дегани эмас», — дея ван Дейкнинг сўзларини келтиради Sky Sports.
Маълумот ўрнида, жароҳат сабабли Вирджил ван Дейк Нидерландия терма жамоасининг УЕФА Миллатлар лигасидаги олдинда турган ўйинларини ўтказиб юборишга мажбур бўлмоқда. Футболчининг “Ливерпуль” билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар